Фалькао: "Монако"га янги футболчилар керак

  • 23 декабря, 2018, 15:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькао кеча "Генгам"га (0:2) қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Биз ютқаздик, бу дахшат! Ишлашда давом этиш керак. Умид қиламизки январда жамоамизга янги футболчилар келишади. Биз захирадаги футболчилардан фойдаланяпмиз, аммо улар бундай юқори босимга дош бера олишмаяпти. “Монако”га янги футболчилар керак”, - дейди колумбиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Тьерри Анри шогирдлари айни дамда мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб туришибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию