Фаустино Оро тарихий рекордга яқин

CHERY AUTO

Ёш шахматчи Фаустино Оро Аргентинада бўлиб ўтган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этиб, гроссмейстерлик унвони учун иккинчи нормани бажарди. У 9 турдан иборат мусобақада 5,5 очко тўплади ва бу натижа гроссмейстерлик нормаси талабларига жавоб берди.

Tecno

Маълумот учун, шахматда гроссмейстер унвонини қўлга киритиш учун шахматчи камида учта гроссмейстерлик нормасини бажариши ҳамда белгиланган рейтинг талабларига жавоб бериши керак. Фаустино Оро ҳозирча бу нормалардан иккитасини бажариб бўлди.

Энг қизиқ томони шундаки, у яна битта нормани қисқа муддат ичида бажара олса, тарихдаги энг ёш гроссмейстер сифатида рекорд ўрнатиши мумкин. Бунинг учун унда ҳали бир неча ой вақт бор.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию