Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби маълум ёхуд у Европа қитъаси вакили билан жанг қилади

  • 25 февраля, 2020, 17:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Рио Олимпиадаси чемпиони, профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО)нинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлган эди.  
Боксчимизнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг сайтимизга маълум қилишича, Ғоибназаров ўзининг 10-жангини 28 март куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўтказади. Рақибга ҳам ойдинлик киритилган. Юртдошимиз бу гал ирландиялик анчагина кучли бўлган Дарраг Фоли (18-4-1-9 КО) га қарши рингга кўтарилади. Мазкур бокс оқшомининг асосий ташаббускори "Top Rank" промоутерлик компанияси бўлгани сабабли, юртдошимиз иштирокидаги жанг ESPN дастуридан ўрин олади. 

Tecno

Эслатиб ўтамиз, Ғойибназаров Боб Арумга тегишли бўлган,"Top Rank" промоутерлик компанияси билан шартномага эга.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию