ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун “Early Ticket Draw” тизимига старт беради
ФИФА 27 октябрдан бошлаб 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чипталар учун эрта рўйхатдан ўтишга старт беради. Бутун дунё бўйлаб футбол ишқибозлари fifa.com/tickets сайти орқали рўйхатдан ўтиб, чипталарни биринчи бўлиб харид қилиш учун қуръага рўйхатга ёзиладилар.
Қуръага рўйхатдан ўтиш 31 октябрга қадар давом этади ва унда иштирок этиш бепул.
Маълумот учун, “Early Ticket Draw” (Эрта чипта қуръаси) — бу чипталар сотувга чиқишидан олдин ким биринчи бўлиб чипта харид қилишини аниқлайдиган тизимдир. Бу тизим талаб жуда юқори бўлган ўйинларда (масалан, очилиш ўйини, финал ёки мезбон мамлакат ўйинлари) шаффоф бўлиши учун амалга оширилади.



Комментарии