FIFA президенти: "Футболда зўравонликка ўрин йўқ"

  • 12 декабря, 2023, 20:02
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

FIFA раҳбари Жанни Инфантино турк футболидаги можаро ҳақида гапирди. Туркия Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Ризеспор"га қарши ўйиндан сўнг "Анкарагужу" клуби президенти бош ҳакамни калтаклади.

"Футболда зўравонликка ўрин йўқ. Бундай хатти-ҳаракатларга спортда ҳам, жамиятда ҳам ўрин йўқ. Мен учрашув ўтказадиган расмийлардан барча хавфсизликни таъминлашни сўрайман. Ҳамма хавфсиз бўлиши ва футболдан завқ олиши керак", - деди Инфантино ижтимоий тармоқда.

Олдинроқ ушбу воқеа туфайли Туркиянинг барча лигаларидаги ўйинлар қолдирилгани маълум бўлганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Адхамжон Низомов
12/12/2023 21:27
Демак биздаги булиб утган ишлар учун улдириб куйса булавераркан хакамни.