ФИФА вакиллари Андижонда!

  • 30 ноября, 2023, 10:06
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилиши режалаштирилган.

ЎФА ишчи гуруҳи бошчилигидаги ФИФА вакиллари «Универсал» спорт мажмуасидаги барча шарт-шароитлар билан таништирилди.

Арена майдонини жаҳон стандардларига мос тарзда тайёрлаш ҳамда жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, офислар, медиа марказ, камералар учун платформалар, машғулотлар учун мўлжалланган арена ва бошқа зарурий шароитлар ФИФА талабларига мувофиқ ташкил этилиши бўйича фикрлар алмашилди.

фифа андижон

Шунингдек, делегация вакиллари шаҳардаги Bog’ishamol”, “Premier” ҳамда “Olympic” меҳмонхоналарига ҳам ташриф буюриб, улардаги шароит ва хизмат кўрсатиш сифатини ҳам кўздан кечирдилар.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию