"Фиорентина" - "Интер": Матнли трансляция
Италия кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Фиорентина" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.
- 120+4'

Учрашув якунланди! "Интер" экстра-таймнинг сўнгги дақиқасида гол уриб, ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб борди.
- 120+3'

Лукаку ҳам сариқ карточка олди.
- 120+1'

Санчес қўпол фоли учун огоҳлантирилди.
- 120'

Эксира таймлар учун 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 119'

ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ўйин пенальтилар сериясигача бормайди! Лукаку сўнгги дақиқада гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1-2!
- 118'
Перишич ҳужумда фол ишлатди.
- 117'

Андреа Раноккья сариқ карточка олди.
- 116'

Эриксеннинг бурчакдан узатган узатмасига аниқлик етишмади.
- 116'

Александр Коларов "Интер" фойдасига бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди. Қарши ҳужум.
- 112'

Хакими қоидабузарлиги учун сариқ карточка олди.
- 111'
Дьюша Влахович ўйинни давом эттира олади. Ҳаммаси жойида.
- 109'

Влахович майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 106'

Экстра таймларнинг 2-си бошланди.
- 105'

1-экстра тайм якунланди.
- 104'

Эриксен бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ноаниқ.
- 103'

Террассионенинг зарбасини Ханданович қайтарди! Ажойиб сейв.
- 99'

Бурчакдан тўп жарима майдони ичига йўналтирилди. Криштиану Бираги («Фиорентина») ҳимояда яхши ўйнади.
- 97'

Кристиан Куаме ўйинни тарк этди ва унинг ўрнини Хосе Кальехон эгаллади.
- 94'

Артуро Видал кетади ва Марсело Брозович ўрнига майдонга тушади.
- 92'

Лорензо Венути («Фиорентина») жарима майдончасидан ажойиб зарба берди, аммо Самир Ханданович сейв билан ишончли ўйнади.
- 91'

Экстра-тайм бошланди.
- 90+2'

Ўйининг асосий бўлимлари якунланди. Қўшимча таймлар гувоҳига айланамиз
- 90+2'

Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 89'
"Фиорентина" ўйиннинг сўнгги дақиқаларид ҳужумга ўтмоқда. Мезбонлар қўйишмча бўлимларда ўйнашни истамаяпти
- 84'

Эриксеннинг бурчакдан оширган тшпини дарвозабон эгаллаб олди
- 82'

Конте Гальярдини ўрнига Бареллани тушрди
- 80'

Эриксен ортидан "Фиорентина" футболчиси Игор ҳам сариқ карточка олди
- 79'

Кристиан Эриксен огоҳлантирилди
- 77'

"Интер"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Санчес офсайдда қолиб кетганди
- 74'
ВУУУУҲ! Ашраф Ҳакимининг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди
- 73'
Бирагиниг зарбасини ҳимоячи бартараф этди
- 69'

"Интер" сафида иккита ўзгариш бўлади: Лаутаро ва Янг майдонни тарк этди. Улар ўрнига Хакими ва Лукаку туширилди
- 65'
Бирагининг бурчакдан узатган тўпи ноаниқ чиқди. Хавф ортда қолди
- 57'

Куаме ҳисобни тенглаштирди. Ханданович бу вазиятда ожиз қолди
- 63'
Перишичнинг узатмасига аниқлик етишмади
- 61'

Милан Шкринья майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Де Врей туширилди
- 57'

Кристиан Куаме огоҳлантирилди
- 53'

"Фиорентина"да яна бир ўзгариш: Валентин Эссерик ўринга Душан Влахович тушди
- 52'

Мартин Кесерес ўрнига Венути майдонга туширилди
- 47'
Лаутаро қулай имкониятдан ноаниқ зарба йўллади
- 45'

Иккинчи бўлимга старт берилди!
- 45+3'

Танаффус!
- 45+3'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 44'

Милан огоҳлантирилди
- 43'
Йўқ! Ҳакам ВАРга мурожаат қлиб, қарорини ўзгартирди
- 42'
Милан Шкриньяр жарима майдонида қўполлик ишлатди. Ҳакам "нерадзуррилар" дарвозаси томон пенальти белгилади
- 40'

Видаль пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди
- 39'

Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик нуқтани белилади
- 38'
Санчес жарима майдони ичида йиқилди. "Интер" фойдасига пенальти бўлиши мумкин
- 34'
Бираги ўйинни давом эттира олади
- 34'

Кристиан Бираги жароҳат олиб, майдонда ётибди
- 30'

"Фиорентина"нинг яна бир футболчиси Бонавентура огоҳлантирилди
- 28'
Эриксеннинг бурчакдан узатган тшпига Мартинес бош билан зарба йўллади, ноаниқ
- 26'

"Фиорентина" футболчиси Игор сарик карточка ишлаб олди
- 18'
Эшли Янгнинг ажойиб узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборди
- 14'
Меҳмонлар майда паслар билан рақиб футболчиларини югуртиришмоқда
- 11'

"Интер" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади
- 9'
Кристиан Эриксеннинг зарбасига аниқлик етишмади
- 6'

Валентин Эсерик огоҳлантирилди
- 4'
Санчес қулай имкониятга чиқиб борганди, бироқ ҳакам уни офсайдда деб топди
- 0'

Учрашувга старт берилди!



Комментарии