Флик “Барса”га иккита суперҳимоячи танлади
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг ҳимоя чизиғининг қанотларини икки нафар кучли ижрочи Данижль Мньос ва Алехандро Гримальдо билан кучайтиришни мўлжаллаяпти.
Каталония клуби скаутлари бир неча ойдан бери Алехандро Гримальдонинг “Байер” сафидаги ўйинларини кузатиб келмоқда. Испаниялик футболчининг тез-тез ҳужумга ўтиши ва аниқ паслар бера олиш қобилияти уни Европадаги энг самарали қанот ҳимоячиларидан бирига айлантирди.
Бундан ташқари, Гримальдонинг шартномасидаги товон пули — 15 дан 20 миллион еврогача экани футболчини “Барса” қўлдан чиқаришни истамайдиган қизиқарли бозор имкониятига айлантиради. Нархлар шиддат билан ўсиб бораётган шароитда тажрибали ўйинчини мақбул нархда топиш — стратегик устунликдир.
“Барселона”, шунингдек, Англия Премьер-лигасининг энг барқарор қанот ҳимоячиларидан бири Даниэль Муньосни сотиб олиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. Колумбиялик легионер “Кристал Пэлас”нинг асосий ўйинчиси. У жисмоний кучи, шиддатли ҳужумкорлиги ва ҳужумга ўтишда тўпни назорат қилиш қобилияти билан ажралиб туради. Унинг профили ўнг қанотда ҳужумкор услуб ва майдоннинг якуний қисмида иштирок этиш қобилиятига эга ҳимоячини қидираётган Фликнинг қарашларига мос келади.



Комментарии