Флик: "Рэшфорд жамоага катта фойда келтирмоқда"
Ханс-Дитер Флик Маркус Рэшфорд ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Рэшфорд тўққизлик позициясида яхши вариант, аммо у чап қанотда ҳам ўйнай олади. Биз уни таркибга қўшиб олаётганда айнан марказда ва чапда ўйнаш қобилятини ҳисобга олгандик. Сўнгги ҳафталарда Маркус яхши ўйинлар ўтказяпти ва жамоага катта фойда келтирмоқда"- деди "Барселона" бош мураббийи.
Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум Каталония клуби сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.



Комментарии