
Флик "Хетафе"га қарши баҳсдаги Ольмонинг ҳаракатларини юқори баҳолади
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳужумкор ярим ҳимоячи Дани Ольмонинг "Хетафе"га қарши ўйиндаги (3:0) иштирокини баҳолади.
27 ёшли футболчи учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди, гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Айтиш жоизки, испаниялик футболчи "Барселона"даги фаолияти давомида биринчи марта бундай натижага эришди.
- Жамоамизда 25-27 нафар футболчи бор - уларнинг ҳар бири бизга керак. Мен учун энг муҳими - барча ўйинчилар максимал даражада фидойилик кўрсатишлари лозим ва бугун Ольмо айнан шундай қилди. Биз ундан бутун мавсум давомида айнан шундай давомийликни кутамиз, - деди германиялик мураббий.
Комментарии