
"Freestyle Chess": Карлсен курашдан чиқди, Абдусатторов ва Синдаров ғолиблик учун курашни давом эттиради
Лас-Вегасда давом этаётган "Freestyle Chess" турнири ўзининг энг қизғин палласига яқинлашмоқда. Ажабланарлиси, Магнус Карлсен мазкур турнирнинг юқори тўртлик плей-оффига сенсацион тарзда йўл ололмади.
Бу шуни англатадики, у турнир ғолиблиги учун кураш олиб боролмайди ва максимал учинчи ўринни қўлга киритиши мумкин. Шундай қилиб, биз ушбу сафарги freestyle chess турнирида янги чемпионни кўришимиз кафолатланди. Бунгача Каймер Вайсенхаусда, Карлсен эса Парижда ғалаба қозонганди.
Турнирнинг юқори сеткасидан Прагнанандха, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Левон Аронян ўрин эгаллади. Қуйи тўртликдан эса Карлсен, Со, Кеймер ва Ассаубаева ўрин олган.
Бу шуни англатадики, бизнинг йигитлар мазкур турнирда чемпионлик учун курашни кучлилар қаторида давом эттиради. Яъни ғолиблик учун курашадиган 4 шахматчидан 2 нафари айнан ўзбекистонлик.
Комментарии