Футболчилар Роналдунинг ташаббусини қувватлади

  • 15 апреля, 2020, 20:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" клуби ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва терма жамоа аъзолари ўз даромадларининг бир қисмидан воз кечишганини маълум қилди. Аниқроғи, Португалия терма жамоаси футболчилари “Евро-2020” йўлланмаси қўлга киритилгани учун берилган бонусларнинг 50 фоизини коронавирусга қарши курашишга йўналтиришга қарор қилишди.

Ушбу хайрия ташаббуси жамоа сардори Криштиану Роналдудан чиққан. Бундан аввалроқ, унинг ўзи 1 миллион евро хайрия қилган эди.

Айни дамда Ер юзида 2 миллион инсон COVID-19 вирусига чалинган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию