Футболчимизни “Реал”га сотмоқчи эмасдик!
Аргентинанинг “Ривер Плейт” ижрочи директори Стефано ди Карло 18 ёшли иқтидорли вингер Франко Мастантуонони Мадриднинг “Реал” клубига трансфери ҳақида қизиқарли маълумотларни берди.
- Биз Мастантуонони сотишни режалаштирмаган эдик. “Реал Мадрид” мутасаддилари келди, улар футболчининг шартномасидаги трансфер қилиш бўйича бандда белгиланган моддаларни ишга солди.
Биз аслида ўз ўйинчимизни жамоада сақлаб қолмоқчи эдик, аммо футбол шундай тузилган, - деди Стефано ди Карло Madrid Zone нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Қироллик клуби” ёзги трансферлар ойнаси даврида ўнг қанот ҳужумчиси бўлган Франко Мастантуонони 45 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди.



Комментарии