Футзал. Биринчи лигадаги бразилиялик футзалчи илк ўйинидаёқ гол урди

CHERY AUTO

Биринчи лига вакили БМБ жамоасининг бразилиялик легионери Фернандо де Соуза бугун ўз дебютини ўтказди.

Tecno

Жиззахнинг "Дизак" жамоасига қарши ўйинда у 35-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, у илк ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.

Ушбу баҳсда БМБ клуби "Дизак" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар сафида Фернандодан ташқари Суннат Куралов ва Шаҳзод Садиев голларга муаллифлик қилди. Жиззахликларнинг ягона голини Суннатилло Дархонов киритди.

Айни пайт, 10 та баҳсда 26 очко тўплаган БМБ жадвалда 2-поғонадан жой олган. 16 очкога эга "Дизак" 3-ўринни банд этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию