Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади

  • 29 июня, 2019, 17:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий йилнинг октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини бошлаш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-26 июль кунлари йиғин ўтказади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Мазкур йиғин пойтахтимизда ташкил этилади ва машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб борилади. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинга 18 нафар футзалчини жалб этди.  

Аслида йиғинга 28 нафар футзалчи чақириш режалаштирилган эди. Лекин 7-18 август кунлари Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилиши ва унда АГМК клубининг ҳам иштирок этиши инобатга олиниб, АГМК клуби аъзоларига ўз клуби сафида қитъа биринчилигига тайёргарлик кўриш имконияти тақдим этилди.

Йиғинда иштирок этадиган футзалчилар рўйхати: 

Дарвозабонлар: Акмалжон Ҳазратқулов (“Пахтакор”), Равшан Элибоев (“Пахтакор”), Аббос Элмуродов (“Локомотив”), Ислом Миралиев (“Бунёдкор”).

Футзалчилар: Суннатилла Жўраев (“Насаф”), Муҳаммад Зоиров (“Пахтакор”), Аваз Абдувалиев (“Пахтакор”), Лазиз Убайдуллаев (“Динамо”), Ботир Ризаев (“Максам-Чирчиқ”), Шохзод Саъдиев (“Динамо”), Дилмурод Шавкатов (“Пахтакор”), Ҳусан Ғаниев (“Навбаҳор”), Аҳмадхон Мамадалиев (“Навбаҳор”), Исохон Ибрагимов (“Навбаҳор”), Дилмурод Жумаев (“Сўғдиёна”), Давлат Ибрагимов (“Динамо”), Абдулла Солихов (“Локомотив”), Равшан Исматуллаев (“Динамо”). 

Йиғин доирасида 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию