"Галатасарой" испаниялик ҳимоячи билан келишиб олди

CHERY AUTO

Ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш учун жиддий ҳаракат қилаётган "Галатасарой"нинг радарига "Лейпциг" вакили Анхелиньо тушган. "Шерлар" ҳимоячи билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо

Tecno

Маълум бўлишича, испаниялик футболчи фақат Туркияга йўл олишни истайди. Унга бошқа лигалардан ҳам қизиқишлар мавжуд. 

Анхелиньо якунига етган мавсумда "Хоффенхайм" таркибида ижарада ўтказди. Унинг немис клуби билан тузилган шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади. 

"Галатасрой" 26 ёшли фулбекдан ташқари, Паредес ва Икарди каби футболчиларни сотиб олишни истайди. Шунингдек, Шомуродов ҳам фаолиятини ушбу жамоада давом эттириши мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Mavlonov Husan
09/07/2023 10:18
Шомуродов ҳам ўтса яхши бўларди