Гандболчиларимиз Россиядаги мусобақада кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди

CHERY AUTO

1-7 июнь кунлари Россиянинг Тольятти шаҳрида гандбол бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада мамлакатимиз шарафини ўсмирлар терма жамоамиз қаторида Андижон ва Жиззах ОЗМИ жамоалари ҳам ҳимоя қилишди.

Tecno

Мусобақа ёш тоифаларига қараб ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилди. Унда ҳамюртларимиздан ташқари Россиянинг турли автоном Республикалари, вилоят ва шаҳарларидан ташриф буюрган жамоалар, шунингдек, Украина, Қозоғистон ва озарбайжонлик ёш гандболчилар ҳам баҳс олиб боришди.

Айлана тизимда кечган халқаро турнир якунида 2003-2004 йилда туғилган ўсмир йигитларимиз кумуш медални қўлга киритишган бўлса, қизларимиз бронза медали билан тақдирланишди.

Манба: МОҚ

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию