
Гап буёқда экан: Алонсо Родриго ўрнига бошқа Родригони олмоқчи
“Реал”нинг бразилиялик ҳужумкор футболчиси Родриго Гоэс шу ёз Мадридни тарк этиши мумкин. 24 ёшли футболчи билан Англия Премьер-лигасининг бадавлат клублари музокара олиб бораётгани ҳақида хабарлар кўпайиб қолди.
“Қироллик клуби”нинг янги бо мураббийи Хаби Алонсо Родриго Гоэс ўрнига бошқа ижрочи топиб қўйган экан. Қизиғи, бу футболчисининг ҳам исми Родриго. Родриго Мора “Порту” сафидаги ўйинлари билан гранд клублар эътиборини қоўонди.
Хаби Алонсо португалиялик футболчидан ўнг қанот ҳужумчиси сифатида фойдаланмоқчи. Испаниялик мураббий Родриго Морани Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе билан елкама-елка ўйнатишга тайёр.
Муҳим жиҳати шундаки, Родриго Мора аслида плеймейкер ҳисобланади. Шунга қарамай, ўнг қанот ҳужумчиси сифатида ҳам самарали ўйнайди.
Комментарии