Гари Невилл: "МЮ яқин орада Аморимни ишдан бўшатиши мумкин"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жамоа бош мураббийи Рубен Аморимнинг тақдири борасида фикр билдирди.

Tecno

"У ҳар бир ўйинда ҳимоячиларни алмаштирмоқда. Ҳам ўйин, ҳам натижалар мутлақо қабул қилиб бўлмас даражада. Шунинг учун мен жуда, жуда хавотирдаман.

Мен мураббий ишининг қай даражада оғирлигини яхши биламан ва ҳеч қачон телевидениеда мураббийни ишдан олиш керак, деб айтмасдим.

Бироқ "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти иложи борича тезроқ ўзгаришлар кўришни хоҳлашига шубҳам йўқ", – деди Невилл NBC билан суҳбатда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию