
Германия сафида Европа чемпиони икки йилга қамаладиган бўлди
Германия футболида из қолдирган собиқ футболчи Айке Иммель фирибгарликда айбланиб, икки йилу икки ой муддатга қамаладиган бўлди.
Bild нашрининг маълум қилишича, суд қарори ҳали ижро учун кучга киргани йўқ.
Маълумотларга қараганда, жиноий иш жараёнида собиқ футболчига қўйилган юз ортиқ айблов кўриб чиқилган.
Улардан бири Европа чемпионати чипталари савдоси билан боғлиқ. Харидорлар қитъа чемпионати ўйинлари чипталари учун Иммелга пул ўтказиб берган, бироқ чипталар ўз эгаларига етказилмаган.
Бундан ташқари, Иммель одамлардан қарзга пул олиб, молиявий аҳволи яхши эмаслигини рўкач қилиб, маблағларни эгаларига қайтармаган.
64 ёшли Айке Иммель 1980 йили ФРГ терма жамоаси сафида Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Клублар миқёсидаги фаолияти давомида “Боруссия Дортмунд”, “Штутгарт” ва “Манчестер Сити”да тўп тепган.
Комментарии