Григорий Колосовский: "Яна икки очко йўқотдик"

  • 16 августа, 2024, 01:09
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлигада 16-тур старт олди. "Металлург" жамоаси бу тур "Нефтчи"га қарши баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Tecno

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биз яна икки очкони йўқотдик. Жуда оғир аҳволдамиз. Ваҳоланки, гол киритиш учун имкониятларимиз бўлди. 0:0 ни ёмон натижа деб бўлмайди, аммо бизнинг холатимизда эмас. Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг. Фарғона клуби бир кун кўпроқ дам олгани ҳам сезилди. Улар енгилроқ ҳаракат қилишди. Йигитлар курашишди. 

- Жамоа натижаларидан қаноатландингизми?

- Бир учрашувда енгилиб, иккинчисида ғалаба қозонган иккита дурангдан яхшироқ. Ўйин сифати яхшиланди, аммо омад келмаяпти. 

- Футболчилар нега дарвозага зарба бермаяпти?

- Асад икки марта яхши вазиятдан зарба йўллади. Ҳамма зарба ҳам голга айланмайди. Буни истасак ҳам имкони йўқ. Йигитлар ғалабани хоҳлаган эди. Афсус, уддалай олмадик.

- "Динамо" билан кейинги беллашувдан нима кутяпсиз?

- Қувноқ жамоа. Уларга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бир кун дам олиб, машғулотларга киришамиз. Навбатма-навбат мақсад сари юрамиз. Тўхтаб қолмаслик керак.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию