Грилиш Гвардиолага уни кетказиш хато эканини исботлаб қўйди

  • 1 сентября, 08:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қарорига кўра, клуб тарихида энг қимматбаҳо трансфер ҳисобланган Жек Грилиш жамоани тарк этишга мажбур бўлди.

Tecno

29 ёшли футболчи фаолиятини “Эвертон”да давом эттиряпти. Мерсисайдликлар ҳужумкор футболчини бир мавсумга ижарага олган.

Англия Премьер-лигасининг учинчи турида “Эвертон” сафар учрашувида “Вулверхэмптон”дан 3:2 ҳисобида устун келди ва шу голлардан иккитаси Жек Грилишнинг паслари туфайли урилди. Шу тариқа, Жек Грилиш Англия Премьер-лигасининг дастлабки учта туридан кейин энг самарали ўйинчилар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.

Грилиш ҳисобида тўртта ассист бор. “Челси” акили Жоао Педро эса, иккитадан гол ва голли пас билан тўрт балл тўплади. Айни пайтда Англия чемпионатида бу икки ўйинчи жамоага энг кўп самара келтирмоқда.

Яна бир қизиқ маълумот – Жек Грилиш ўтган бутун мавсум давомида “Манчестер Сити” сафида атиги иккита ассист қайд этган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию