Ғулом янги мавсумни “Бавария”да давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

“Наполи” клуби ҳимоячиси Фаузи Ғулом мавсумни Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Ғуломнинг ҳизматларига Мюнхеннинг “Бавария”си жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, 25 ёшли футболчига шахсан Карло Анчелоттининг ўзи қизиқиб қолган. Тарқатилган хабарларга кўра мюнхенликлар жазоирлик футболчига йиллик 3 миллион евро маош кўринишидаги 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Ғуломнинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию