
Гвардиола: Агар муаммо туғдираётган бўлсам, кетаман!
“Манчестер Сити”ни олти карра Англия чемпионига айлантирган бош мураббийи Хосеп Гвардиола қайси ҳолатда жамоани тарк этиши мумкинлигини айтиб ўтди.
- Агар жамоа учун муаммога айланиб қолганимни ҳис қилсам, клубдан дарров кетаман. Аввал “Барселона” ва “Бавария”дан ҳам худди шундай қилганман.
Ҳозирча эса, ҳали ҳаммаси тугагани йўқ, деган туйғу бор. Ҳали энергиям жойида, футболчиларим бу мавсумни аввалгисидан яхшироқ ўтказади деган ишончим бор, - деди испаниялик мураббий.
Гвардиола “Барселона”ни 2008-2012 йиллар давомида бошқарган. Кейин “Бавария”ни уч йил муваффақиятли бошқарди. 54 ёшли мутахассис “Манчестер Сити”да 2016 йилдан бери ишлаяпти ва амалдаги шартномасини 2027 йилнинг ёзигача узайтирган.
Комментарии