Гвардиола: Футболчилар мени ҳурмат қилмайди!
Англия Премьер-лигасининг 14-турида “Манчестер Сити” сафар учрашувда “Фулхэм” устидан 5:4 ҳисобида зафар қучди ва мусобақа жадвалидаги иккинчи поғонадаги ўрнини сақлаб қолди.
Бу баҳсда “шаҳарликлар” 54-дақиқагача 5:1 ҳисобида олдинда борди ва қолган вақт мобайнида ғалабани базўр сақлаб қолди. Рақиб йигирма дақиқа ичида учта тўп киритиб, ҳисобдаги фарқни минимал кўринишга олиб келди.
Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола ўзи хос усулда фикр билдирди.
- Мен қариб қолдим ва ўйинчилар ҳурмат қилмай қўйишди. Улар устозга бундан муносабат қилмаслиги керак. Бунақаси фақат шу лигада рўй бериши мумкин.
Аслида учрашувда биз фантастик ўйин намойиш қилдик. Ҳа, бугун кўплаб ижобий жиҳатлар бўлди: биз Лондонга келдик ва бешта гол урдик, биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик. Албатта, мен хавотирландим. Аммо бу бўлажак ўйинларда бизга ёрдам беради, - деди Хосеп Гвардиола.



Комментарии