
Гвардиола: Ҳар бир жамоанинг заиф томони бор, шу қатори бизни ҳам
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги "Брюгге"га қарши ўйинга режаси ҳақида гапирди. "Шаҳарликлар"га ғалаба қозониш зарур, акс ҳолда жамоа турнирдан чиқиб кетади.
"Биз биринчи 20 дақиқа ичида "Брюгге"га кўп гол уришни истаймиз. Аммо бундай бўлади деб ўйламайман. Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун ўйин давомида нимадир ўзгача қилиш кераклигини биламиз. Ҳаммаси оддий: агар ютмасак, турнирдан чиқиб кетамиз, агар ютсак, кейинги босқичга ўтамиз. Чемпионлар лигасида кўп марта ўйнаганман ва бир пайт келиб бундай "ҳамма нарса ёки ҳеч нарса" ўйинлари бўлиб туради. Одатда, бу кечки босқичларда содир бўлади. Ҳозир эса бундай ҳолатга эрта дуч келдик, чунки этарлича яхши ўйнай олмадик.
"Брюгге"га қарши қийин ўйин бўлишини кутяпман. Агар жамоа кетма-кет 20 та мағлубяциз ўйин ўтказган бўлса, демак, у яхши жамоа. Уларнинг баъзи ўйинларини кўрдим. Улар кучли рақибга ноқулайлик туғдириши мумкин. Ҳар бир жамоада, жумладан бизда ҳам, заиф томонлар бор. Биз рақибнинг заиф томонларини аниқлаб, улардан фойдаланишимиз керак,"-деди Гвардиола журналистларга.
Комментарии