Гвардиола ҳимоячилардан бирини сотишга рози

  • 20 августа, 15:54
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Галатасарой" вакиллари Англияга йўл олиб, "Манчестер Сити" билан ҳимоячи Мануэль Аканжи бўйича шартнома имзолашга уриниб кўришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "Галатасарой" бир вақтнинг ўзида "Манчестер Сити" ва футболчининг ўзи билан музокаралар олиб бормоқда, аммо ҳозирча ҳеч ким билан келишувга эришилмаган. Шу билан бирга, таъкидланишича, "шаҳарликлар" Аканжини сотишга тайёр, чунки жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркибни қисқартирмоқчи.

Аввалроқ, "Манчестер Сити" яхши таклиф олса, Аканжини сотиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Швейцариялик футболчи 2024/25-йилги мавсумда барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию