
Гвардиола келаси мавсумда ҳаракат қилиши мумкин бўлган эҳтимолий марказий ҳимоя жуфтлиги ҳақида гапирди (Матбуот анжумани
Эртага "Манчестер Сити" АПЛ доирасида "Астон Вилла" клуби билан куч синашади. Мазкур беллашув олдидан "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди:
Янги ҳимоячилар ҳақида
- "Менимча, "Сити"га янги марказий ҳимоячилар керак эмас. Сабаби, бизда етарлича ҳимоячилар бор. Биз қишда бу позицияга икки нафар ёш футболчи сотиб олдик. Бироқ кўрамиз...
О'Райли ҳақида
- У ҳеч қачон ўйнамаган позициясида ҳаракат қилаётганига қойил қоламан. У ўрганмоқда. Албатта, у яхшиланиши керак. Бироқ у тўп билан жуда яхши. Ишончим комилки, у ярим ҳимояда ҳаракат қилса, ҳар бир узатмаси пенальти зарбасидек хавфли бўлади.
- О'Райли яхши зарбага эга, кичик жойларда сифатли ҳаракат қилади ва бизга катта ёрдам бермоқда.
Гвардиол ҳақида
- Менга Йошко Гвардиолнинг ўйини ёқади. Айниқса, у чап оёқ билан жуда тез ҳаракатланади. Менимча, Рубен Диаш ва у инсон сифатида ҳам жуда яхши хусусиятларга эга. Шунингдек, улар марказий ҳимояда жуда яхши ҳамкорлик қилишмоқда. Шунинг учун, бу ҳамкорлик келаси мавсумда ҳам давом этиши мумкин.
"Астон Вилла" ҳақида
- Уларнинг дўстим Луис Энрике жамоасига қарши ўйини кўриб, очиғи, ҳайратландим. Улар пастли блокда ўйнаб, ўзларининг қуроллари бўлган тезкор қарши ҳужумларга ажойиб тарзда ўтмоқда. Бирмингемликлар жуда яхши шакллантирилган жамоа.
Комментарии