Гвардиола “Мачестер Сити”нинг чемпионлик имконини баҳолади

  • 3 декабря, 10:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 14-турида “Манчестер Сити” сафар учрашувда “Фулхэм” устидан 5:4 ҳисобида зафар қучди ва мусобақа жадвалидаги иккинчи поғонадаги ўрнини сақлаб қолди.

Tecno

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола чемпионлик кураши ҳақида ўз фикр-мулоҳзаларини билдирди.

- Мавсум масофаси жуда узун. Мен узоқ давом этадиган чемпионлик пойгаларида иштирок этишда бой тажрибага эгаман. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Биз Премьер-лигада олти марта ғолиб чиққанмиз. Тўрт ёки беш ҳолатда биз декабрь-январь ойларига келиб, пешқадамдан тўрт-беш очкога ортда қолаётган эдик. Охир-оқибат  барибир чемпион бўлганмиз.

Изчилликни сақлаш, такомиллашиш керак. АПЛда тез ривожланадиган жамоа ютади. Биз айнан шунга интиламиз. Шунингдек, жароҳатлардан қочиш ҳам муҳим, - деди испаниялик мутахассис City Report нашри берган интервьюсида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию