Гвардиола қишда "Сити"га қандай футболчи сотиб олмоқчи?

  • 5 сентября, 2019, 16:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола қишки трансферлар даврида жамоага янги марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра бу жамоанинг асосий ҳимоячиси Эмерик Ляпортнинг жиддий жароҳат олгани билан боғлиқ. Таъкидлаш керакки, франциялик футболчи камида 4 ой майдонга тушолмайди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” АПЛнинг дастлабки 4 та турида 3 та ғалаба ва 1та дуранг қайд этди. “Шаҳарликлар” мусобақа жадвалида пешқадам “Ливерпул”дан 2 очко кам жамғарган ҳолда ҳозирча 2-ўринни эгаллаб туришибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию