Гвардиола "Реал"дан футболчи олиб келмоқчи

TIGGO 2 PRO

Украиналик дарвозабон Андрей Лунин "Реал Мадрид" жамоасини тарк этиб, АПЛга йўл олиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 26 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиш борасида "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик мутахассис украиналик футболчини 2024/2025 йилги мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин бўлган бразилиялик Эдерсоннинг ўрнини эгаллаши учун асосий номзод сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Луниннинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Трансфермаркт маълумотларига кўра посбон 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию