Гвардиола ва Слот Англия терма жамоаси ўйинчисини талашяпти
Премьер-лиганинг уч гранд клуби – “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” Англия терма жамоаси ва “Астон Вилла” ҳимоячиси Эзри Консага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбанинг ёзишича, Бирмингем клуби 28 ёшли ҳимоячини сотишни истамайди, аммо молиявий фэйр-плей қоидаларига мос келиш учун шундай қарор қабул қилишга мажбур бўлиши мумкин. Таъкидланишича, “Астон Вилла” ҳимоячидан воз кечишига тўғри келса, бу трансфердан 40–45 миллион фунт ишлаб олишни мўлжалламоқда.
Эзри Конса Англия терма жамоаси сафида турли мусобақаларда 16 та ўйинда иштирок этган.
Футболчининг “виллаликлар” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилиши белгиланшан. Transfermarkt портали экспертлари ҳимоячининг трансфер бозоридаги қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.



Комментарии