Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Ҳалоков жаҳон чемпионатида иштирок этади!
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Дубайда бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида дунёнинг энг совриндор боксчилари иштирок этишини тасдиқлади. Мазкур мусобақада қуйидаги таниқли чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилади:
Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Икки карра Олимпиада чемпиони ва амалдаги IBA йўналишида жаҳон чемпиони;
Абдумалик Ҳалоков (Ўзбекистон) – Олимпиада ғолиби ва амалдаги IBA йўналишида жаҳон чемпиони;
Лорен Альфонсо Домингес (Озарбайжон) – Париж-2024 Олимпиада финалчиси ва IBA йўналишида Жаҳон чемпиони;
Саиджамшид Жафаров (Озарбайжон) – IBA йўналишида Жаҳон чемпионати финалчиси;
Нурбек Оралбай (Қозоғистон) – Париж-2024 Олимпиада финалчиси ва IBA йўналишида Жаҳон чемпиони;
Айбек Оралбай (Қозоғистон) – Икки карра Осиё чемпиони;
Хулио Ла Крус (Куба) – Икки карра Олимпиада ва беш карра IBA йўналишида Жаҳон чемпиони;
2-13 декабрь Дубайда ўтадиган ушбу нуфузли мусобақа ҳаваскор бокс оламининг энг ёрқин юлдузларини бир арена остида жамлаб, 2025 йилнинг энг йирик спорт воқеаларидан бирига айланиши кутилмоқда.



Комментарии