Ҳасанбой Дўсматов WBA чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин!

  • 8 февраля, 2024, 11:24
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Юртимизнинг энг совриндор боксчиларидан бири Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда ҳам мағлубиятсиз одимламоқда. Қизиқ жиҳати, Париж Олимпиадасида иштирок этувчи юртдошимизга профессионал йўналишда ҳам чемпионлик жанги берилди. WBA ташкилоти томонидан минимал вазн (47, 63 кг) тоифасидаги амалдаги чемпиони таиландлик Тамманун Нийомтронга қарши жангга буйруқ берди. Музокаралар учун 30 кун вақт белгиланди.

Tecno

Маълумот учун, Таммануннинг рекорди 24-0,4 КО бўлса, Дўсматов 6 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган ва уларнинг 5 тасини муддатидан аввал якунлаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию