Ҳиндистонда старт олган World Boxing кубоги баҳслари якунланди!
14-20 ноябрь кунлари Нью-Деҳли шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг финал қисмига мезбонлик қилди. Бугун мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтди. Якунларга кўра терма жамоамиз 4 та олтин, 5 кумуш ва 4 та бронза медаллари билан юртимизга қайтадиган бўлишди.
Олтин медал:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-55 кг. Самандар Олимов
-75 кг. Жавоҳир Абдураҳимов
+90 кг. Ҳалимжон Мамасолиев
Кумуш медал:
-85 кг. Жасурбек Йўлдошев
-90 кг. Нусратбек Тоҳиров
-48 кг. Фарзона Фозилова
-70 кг. Азиза Зокирова
+81 кг. Олтиной Сотимбоева
Бронза медал:
-60 кг. Дилшод Абдумуродов
-65 кг. Адҳам Мухиддинов
-70 кг. Муҳаммадазизбек Исмоилов
-51 кг. Гулсевар Ганиева
Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиоҳунов, Элшод Расулов, Алимардон Достанов, Ботир Маҳмудов, Озод Ҳасанов, Барбаро Фернандез Хименез, Азим Худайқулов, Истам Кабинов.
Жамоа менежери: Мирзоҳид Нўмонов.
Шифокор: Комилжон Расулов.
Физиотерапевт: Хесус Алберто
Кубок баҳсларида Маруф Урдушев ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Комментарии