Ҳумоюн Тўхтамуродов UFC юлдузлари билан машғулот қилмоқда (Фото)

  • 3 марта, 2023, 12:41
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бир қатор ўзбекистонлик яккакураш усталари Таиланднинг Пхукет шаҳрида, бутунжаҳонга машҳур "Tigers Muay Thai" клубида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Улар орасида ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам бор ва айни вақтда навбатдаги жангига жиддий ҳозирлик кўрмоқда. 

Tecno

чимаев_1

Биз ушбу спортчимиз билан боғланиб, Пхукетдаги тайёргарлик жараёнлари ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Айни кунда Таиланддамиз ва бу ерда "Tigers  Muay Thai" клубида машғулотлар олиб бормоқдамиз. Бу клуб ҳақида тўҳталадиган бўлсам, жаҳоннинг энг кучли жангчилари ҳам шу ерда жангга машғулот "кемпинг"ини ўташади. Ҳозир ҳам биз билан бирга Пётр Ян, Ҳамзат Чимаев ва кўплаб UFC жангчилари шуғулланишмоқда. Улар билан биргаликда спаррингларда иштирок этмоқдамиз. Аллоҳга шукр, кучли жангчилардан керакли тажрибани олиб, янада юқори жисмоний ҳолатга чиқмоқдаман. Тез орада навбатдаги жангим ва рақибим маълум бўлади. Ҳозирча, бу борада аниқ бир фикрни айта олмайман. Ҳаммаси 100 фоизга аниқ бўлганидан сўнг, гапириш тўғри бўлса керак. Қисқа қилиб айтганда, жиддий жангларда октагонга кўтарилиш ниятидаман. 

янн

ху_2

тўха

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию