Ҳусанов жамоаси катта муаммони ҳал қилди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” мураббийлар штабини анчадан бери ўйлантириб келаётган масалани ижобий ҳал қилди. Гап шундаки, “шаҳарликлар” асосий дарвозабон Эдерсонга муносиб ўринбосар қидираётган эди.

Tecno

The Athletic нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар клубда тарбияланган голкипер Жеймс Траффордни ортга қайтариш бўйича келишувга эришди. Клуб Траффордни 2023 йили 14 миллион фунт эвазига “Бёрнли”га трансфер қилган.

Энди “Манчестер Сити” 22 ёшли дарвозабонни беярли икки баравар нарх – 27 миллион фунт тўлаб, қайта сотиб олди.

Манбага кўра, Жеймс Траффорд келаси ҳафта бошида тиббий кўрикдан ўтади ва клуб билан шартномани расмийлаштиради. “Сити” иқтидорли посбонга 5+1 кўринишида битим беради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию