Ҳусановнинг ўрнини тортиб олган футболчига хушхабар айтишди

BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити”нинг 20 ёшли тарбияланувчиси Нико О'Райли “Борнмут”га қарши ўтказилган учрашувнинг иккинчи бўлимида Абдуқодир Ҳусановнинг ўрнини майдонга тушганидан кейин ўзига берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланиб қолди.

Ўша ўйинда иккита голли пас узатиб, “шаҳарликлар”ни мағлубиятдан қутқариб қолган Нико “Лестер” ва “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказилган беллашувларда илк дақиқалардан ўйнади. Ҳусанов эса, биринчи баҳсда қайдномага киритилмади, кейингисида захирада қолди.

“Манчестер Сити” раҳбарияти янги юлдузчага хушхабар айтди.  SunSport нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” О'Райлига янги шартнома беришга қарор қилган ва футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган.

 Агар томонлар келиша олса, иқтидорли ўйинчига беш йиллик шартнома берилади. Нико О'Райли ҳозирга қадар “Манчестер Сити”нинг асосий жамоасида 12 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва иккита ассист муаллифи бўлган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Баха 72
07/04/2025 09:41
Хусанов тамом захира уйинчиси. Бизни узбеклар шундай кутар- кутар килиб осмонга кутариб ташлаб юборади. Уша блогер журналист Энди йук улар Энди томошабин.
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
07/04/2025 09:35
Xusanov zaxira o‘yinchisi bo‘lib qoldi shekilli
Ulugbek Abdullayev
07/04/2025 12:02
Эртак тамомми?
Rest Lover
07/04/2025 10:09
Иккаласи хам у́йнайди, позициялар ку́п, Хусанов эплайди