
Икки АПЛ гранди бир футболчи борасида келиша олмади
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке "Челси"га ўтмайдиган бўлди.
"Аристократлар" футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган бўлса-да, икки клуб трансфер суммасини келиша олмади. "Шаҳарликлар" ўз футболчиси учун 45 миллион фунт стерлинг сўрамоқда, "Челси" эса бу таклифни жуда юқори, деб ҳисоблайди.
Шу тариқа, Лондон клуби "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кундега бўлган қизиқишни тиклади. Шунингдек, ПСЖдан Преснель Кимпенбени сотиб олиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Комментарии