Икки чарм қўлқоп устамиз навбатдаги жанглари учун Венгрияга йўл олишди

  • 23 апреля, 14:08
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

26 апрель куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Аҳамиятлиси, турнир доирасида икки чарм қўлқоп устамиз — Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳамда Комронбек Турғунбоев ҳам рингга кўтарилади. Айни шу дақиқаларда боксчиларимиз мураббий Даврон Ғофуров ва Руслан Телимбаев ҳамроҳлигида турнир манзили томон йўлга чиқишган.

Маълумот учун, 22 ёшли Абдуллевга 26 апрель кунги жангида Венесуэла вакили Иван Матьют рақиблик қилса, 21 яшар Турғунбоев молдовалик Иван Петровга қарши рингга кўтарилади.

Бу Шоҳжаҳон Абдуллаев учун проф боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги жангларининг барчасида рақибларидан устун келганди. Абдуллаевнинг бўлажак рақиби — 31 яшар Матьют ҳисобида эса 31 ғалаба, 20 та мағлубият ва 2 дуранг бор.

Ярим ўрта вазнли Комронбек эса 2023 йилда проф боксда дебют қилиб, Богдан Утегеновни мағлуб этганди. Петров (7-16-2)га қарши жанг ҳамюртимиз учун профессионал фаолиятидаги иккинчиси бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию