Илия Топурия Ислом Махачевни доғда қолдирди

  • 1 июля, 11:49
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

АҚШда бўлиб ўтган "UFC 317" турниридан сўнг, промоушен рейтинги янгиланди.

Tecno

Унга кўра, россиялик UFC жангчиси Ислом Махачев энди P4P етакчиси эмас. Енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия бу мақомни ундан тортиб олди. Александр Пантожа эса ушбу рейтингда тўрт поғона юқорилаб, 5-ўринга жойлашди. 

2001 йилда туғилган, америкалик Жошуа Ван супер енгил вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринга кўтарилди. У энди 1 декабрь куни Пантожага қарши чемпионлик жангини ўтказади.

Енгил вазн рейтингида Пэдди Пимблетт 2 поғона пастлаб, 10-ўринга тушиб кетди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию