
Илия Топурия: "Мен вабанкка бораман"
UFC собиқ чемпиони Илия Топурия бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши баҳс ҳақида гапирди.
"Жангнинг биринчи сониялариданоқ Чарльз тезлигим ва кучимни ҳис қилади. Уни дастлабки икки-уч дақиқадаёқ мағлуб этишни режалаштирганман. Оливейра ММА да ажойиб ютуқларга эришди. Уни инсон сифатида ҳам, жангчи сифатида ҳам ҳурмат қиламан. Бироқ октагонда бу ҳурмат бироз четга ўтиб туради!” — деб Топуриянинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow" портали.
Эслатиб ўтамиз, Оливейра ва Илия қарама-қаршилиги 29 июнь куни "UFC 317" турнирида ўтказилади.
Комментарии