Илёс Зейтуллаев: "Мухлислар стадионда ажойиб муҳитни ташкил қилишди"

CHERY AUTO

“Андижон” – “Бунёдкор” (0:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев иштирок этди.

Tecno

- Бизни яхши кутиб олишгани ва ажойиб муҳит яратишгани учун “Андижон” жамоаси ҳамда унинг мухлисларига миннатдорчилигимни билдираман. Ўтган йили ҳам бу ерга келгандим. Бу йил ҳам келдим. Стадионда ажойиб футбол спектали ва муҳитини ташкил қилишди. Ўйинга келсак, бу ғалабада “Бунёдкор” клуби тизимида ишлаётган барчанинг ўз ҳиссаси бор. Базамиздаги барча ишчи-ходимларга ушбу ғалабани бағишлаймиз.

- Темурхўжа Абдуҳолиқов нега асосий таркибдан эмас, захирадан майдонга тушди?

- У бошланғич таркибда майдонга тушиши керак эди. Аммо футболчида катта бўлмаган муаммо бор эди. Шу боис шифокорлар билан келишган ҳолда уни захирада қолдирдик. Луис Качорри яхши ўйинчи эканлигини исботлади. Тўпурарлар борасида Ўзбекистондаги бошқа ҳужумчилар билан рақобатлашяпти. Ўз ўрнида мен Абдуҳолиқовдан ҳам хурсандман. Бизда яхши жамоа шаклланган, сифатли футболчиларимиз бор. Ким майдонга тушса, яхши ўйин кўрсатяпти. Биринчи давра тугади, энди бироз дам оламиз. Кейин иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз.

- Луис Качоррини шартномаси якунланди. У билан шартнома узайтириладими?

- Мен мураббийман. Маслаҳат беришим мумкин, аммо жамоамиз раҳбарияти бор. Кўп нарса уларга ҳам боғлиқ. Спорт директоримиз ҳам бу масалада аниқлик киритиб олади, деб ўйлайман. Шартномалар, трансферлар билан раҳбарият шуғулланади.

- Азиз Амонов нега майдонга кам тушириляпти?

- Амонов шундай футболчики, машғулотларда яхши ишлайди. Ҳатто, терма жамоада ҳам ўйнаган. Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, йўлини топиб олиш учун баъзида қандайдир муддат ҳам талаб қилинади. Шу боис айта оламанки, жамоамиз билан унга ёрдам қўлини чўзяпмиз. Ўйлайманки, унинг ажойиб тарихи ва яхши ҳолати билан у позитив ўйинчи. Майдонга туширсам у албатта яхши ўйин кўрсатади. Азизда яхши инсонийлик омиллари бор ва тезда яна ўз даражасига қайтади.

- “Бунёдкор” ўз уйидан кўра сафарда яхшироқ ўйин кўрсатяпти. Бунинг сабаби нимада? Рақибни қанчалик ўргангандингиз?

- Ўйлайманки, ўз уйимизда ўйнаган пайтларимизда қийин ўйинлар бўлганди. Баъзида уйимизда худдики, ёмон ўйнаётгандек туюлиши мумкин. “Нефчти”, “Сурхон”, “Бухоро” каби клубларга қарши яхши ўйнадик. Уйда ёмон ўйнаб, сафарда яхши ўйнадик, деган факторни бунга боғламайман. Қандайдир ўтиш даври бўлганди. Худога шукр, уйда ҳам, сафарда ҳам бир хил ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Майдонда 11 нафар футболчи тўп суради ва биз доим яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўйинларимиз орқали мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию