
Индзаги "Манчестер Сити"ни қандай енгганини айтди
"Ал-Ҳилол" бош мураббийи Симоне Индзаги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида "Манчестер Сити" устидан қозонилган драматик ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Саудия клуби асосий вақтда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади ва қўшимча бўлимларда 4:3 ҳисобида зафар қучди.
"Бу ўйинда биз ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли даражада ҳаракат қилдик. "Манчестер Сити" каби кучли рақибга қарши ўйнаётганимизни яхши билардик. Лекин бу кеча менинг жамоам ажойиб ўйин намойиш этди. Пеп Гвардиола — дунёдаги энг яхши мураббий, лекин бу ўйинда биз бор кучимизни ишга солдик ва ғалабага тўлиқ ҳақли бўлдик" — саудияликлар мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Ҳилол" 1/4 финалда Бразилиянинг "Флуминенсе" жамоасига қарши майдонга тушади.
Комментарии