Инфантино: "Келаётган Жаҳон чемпионати тарихдаги энг йирик чемпионат бўлади"
ФИФА президенти Жанни Инфантино Жаҳон чемпионати–2026 ҳақида гапириб, уни тарихдаги энг йирик мусобақа бўлишини таъкидлади.
"Бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг улуғ чемпионат бўлади. Бир ой ичида 104 та Супербоул каби мусобақа.
Стадионларда 7 миллион томошабин, уйда эса 6 миллиард киши томоша қилади", – деди Инфантино Жаҳон чемпионати учун ўтказилган плей-офф жуфтликлари қуръаси давомида.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ҳам иштирок этади.



Комментарии