Иниго Мартинес: "Роналду - ўта рақобатбардош футболчи"

  • 27 сентября, 16:36
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ан-Наср" ҳимоячиси Иниго Мартинес Саудия Арабистони жамоаси сардори ва жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Испаниялик футболчи ўтган ёзда Ар-Риёд клуби футболчисига айланганди. Бунгача 34 ёшли футболчи "Барселона" сафида тўп сурган.

Tecno

"Роналду - ўта рақобатбардош футболчи. У фақат ғалаба ҳақида ўйлайди. У билан бир жамоада ўйнаш имкониятига эга бўлиш жуда ёқимли. Криштиану билан бирга ўйнаш - "Ан-Наср"дан таклиф тушганда мени қизиқтирган нарсалардан бири. Бошиданоқ унинг фаоллиги ва ёрдам беришга тайёрлигидан ҳайратда қолдим", - дея Иниго Мартинеснинг сўзларини келтиради Marca.

Жорий мавсум Саудия чемпионатида "Ан-Наср" 4 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию