"Интер" "Аталанта" сардори билан келишувга эришди

  • 31 декабря, 2020, 10:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Аталанта" сардори Алехандро Гомес "Интер"га ўтишга яқин турибди.

Tecno

Corriere della Sera нашри тарқатган хабарга қараганда, "нерадзуррилар" 32 ёшли аргентиналик футболчи билан шахсий келишувга эришган. Унга кўра, томонлар 2023 йилга қадар шартнома имзолайди ва Гомес йилига 2,5 млн евро маош олади.

Ўз навбатида “Аталанта” Гомеснинг трансфери учун 8-12 млн евро талаб қилмоқда. “Интер” эса ушбу нархни пасайтиришга ҳаракат қилмоқчи.

Алехандро Гомес жорий мавсум “Аталанта” сафида жами 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию