
"Интер" "Аталанта"нинг етакчи футболчиларидан бирини сотиб олмоқчи
Миланнинг "Интер" клуби "Аталанта"га нигериялик ҳужумчи Адемола Лукманнинг трансфери бўйича таклиф юборди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "нерадзуррилар" бергамоликларга 40 миллион евро таклиф қилди, аммо "Аталанта" бу нархга рози бўлмади ва таклифни рад этди.
Бергамо клуби ўз етакчиларидан бирини 50 миллион евродан камига қўйиб юбориш ниятида эмас. 27 ёшли ҳужумчининг "Аталанта" билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил этади. 2024-2025 йилги мавсумда Лукман барча мусобақаларида 40 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.
Комментарии