"Интер" "Барселона" футболчиси ҳақида маълумот тўпламоқда

  • 1 июля, 2021, 10:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто "Интер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, "нерадзуррилар" 29 ёшли испаниялик футболчи ҳақида маълумот тўплашни бошлаб юборишган. Аммо ҳозирча Роберто масаласида ҳеч қандай таклиф юборишмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Серхи Робертога "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Серхи Роберто ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию