"Интер" Брозовичга янги шартнома таклиф қилади

  • 18 июня, 2020, 17:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Интер" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Марцело Брозович билан амалдаги шартномани узайтиришга тайёр.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” 27 ёшли футболчининг маошини ошириб, унга 2023 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилмоқчи.

Брозович “Интер” сафига 2016 йил “Динамо” Загреб клубидан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 34 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию